Victoria De Angelis
Виcториа Де Ангелис (талаффузи: Виктория Де Анжилес; 38-апрел 2000-йил, Рим, Италия) бас-гитарачи ва Зитти э буони[1][2][3] қўшиғи билан Эуровисион қўшиқ танлови 2021 да ғолиб чиққан италян Мåнескин рок гуруҳининг асосчиларидан бири.
Виcториа Де Ангелис | |
|---|---|
| Касби | Композитор, бас-гитарачи, қўшиқ ёзувчи |
| Гуруҳлари | Мåнескин |
Виcториа Римда ўсганига қарамай, онаси Даниялик бўлганлиги учун у Дания тилида яхши гапира олади.
Таржимайи ҳоли
Виcториа Де Ангелис 2000-йил 28-апрелда Римда туғилган. Виcториа саккиз ёшида гитара чалишни бошлаган ва ўрта мактабда ўқиётганда мусиқа мактабига борган. Бироқ, у классик гитара чалишни яхши билмаганлиги учун ўқитувчиси унга басс гитара сотиб олишни таклиф қилган ва ўн бир ёшидан бошлаб Виcториа фақат бас-гитара чалади[4]. Виcториа Ж.Ф.Кеннеди номидаги лицейга қатнаган ва у ерда гитарачи Тҳомас Рагги билан дўстлашган. 2015-йилда Виcториа ва Тҳомас рок гуруҳига асос солган. Кейинчалик гуруҳга улар билан бир лицейда ўқиган вокалчи Дамиано Давид қўшилди. Барабанчи Этҳан Торcио гуруҳга Фаcебоок тармоғидаги реклама орқали аъзо бўлган. Ўзларининг мусиқий гуруҳи учун ном топиш вақти келганида, дўстлар Виcториадан Дания тилида бир неча сўз айтишни сўрашган ва уларга „ой нури“ деб таржима қилинувчи Мåнескин номи ёқиб қолган.
2017-йилда гуруҳ Х Фаcтор шоусининг италянча версиясида иштирок этиб, Беггин', Сомебодй Толд Ме ва Кисс Тҳис қўшиқларини ўзларининг талқинида куйлаб ҳамда ўзларининг Чосен қўшиғини ижро этиб, 2-ўринни эгаллаган.
2021-йилда гуруҳ Санремо фестивалида ғолиб бўлишган. Бу ғалаба ёш мусиқачиларга 2021-йил 22-май куни Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танлови 2021 финалида Зитти э буони қўшиғи билан ўз мамлакатини ҳимоя қилиш ва ғолиб чиқиш имкониятини берди[5].
Манбалар
- ↑ „Итальянская группа прокомментировала свою победу на Евровидении“ (ру). РИА Новости (23-05-2021). 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-август.
- ↑ Андреа Лаффранчи. „Манескин, Виcториа Де Ангелис: «Дамиано? Л’авевамо cаccиато перчé троппо поп. Ил номе делла банд л’ҳо сcелто ио»“ (ит). Cорриэре делла Сера (2020-йил 18-март). 2021-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-август.
- ↑ „Cонгратулатионс ИТАЛЙ: Мåнескин wин Эуровисион Сонг Cонтест 2021“ (эн-гб). Эуровисион.тв (2021-йил 22-май). 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-июл.
- ↑ „"Виcториа Де Ангелис wики, датинг, бойфриэнд, нет wортҳ, Манескин, ҳеигҳт"“. ҳоллйwоодсмагазине.cом (2021-йил 24-май). 2021-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 мая 2021.
- ↑ „"Wҳо ис Виcториа Де Ангелис? Бойфриэнд, мотҳер, еарс, Инстаграм"“. италй24неwс.cом (2021-йил 22-май). 2021-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 мая 2021.