Вида Моваҳедий (форсча: ویدا موحدی‎‎; 1985-йилда Теҳронда туғилган[1]), кўпроқ Вида Моваҳед номи билан танилган[2], эронлик инсон ҳуқуқлари фаоли, норозилик намояндаси ва аёллар ҳуқуқлари фаоли бўлиб, у „Инқилоб қизлари“ ҳаракатининг бошловчиси ҳисобланади. 2017-йил 27-декабр куни у Теҳрондаги Инқилоб кўчасида Эроннинг мажбурий ҳижоб қонунига норозилик сифатида рамзий тарзда ўзининг оқ рўмолини ечиб ташлади. Шундан сўнг унинг сурати „Инқилоб кўчасининг қизи“ номи билан эълон қилинди[3][4][5][6][7][8].

Вида Моваҳед
Таваллуди
Вида Моваҳедий

1985 (ёши 40–41)
Теҳрон, Эрон
Касби
  • аёллар ҳуқуқлари фаоли
Фаолият йиллари 2018-йилга қадар
Машҳур ишлари Теҳрондаги Инқилоб кўчасида Эроннинг мажбурий ҳижоб қонунига норозилик сифатида рамзий тарзда ўзининг оқ рўмолини ечиб ташлаган

Биринчи норозилик

2017-йил 27-декабр куни Вида Моваҳед ўз рўмолини ечиб, мажбурий ҳижобга қарши норозилик сифатида, рўмолини таёққа боғлаб ҳилпиратар экан, кўча устидаги коммуникация қутиси (электр шит) устига чиқди. У дарҳол ҳибсга олинди. 27-январ куни бир ой қамоқда сақлангач, озод қилинди[9].

Иккинчи норозилик

2018-йил 29-октабр куни Вида Моваҳед бир нечта шарларни ушлаб, мажбурий ҳижобга қарши норозилик сифатида Инқилоб майдонидаги фируза гумбаз тепасига чиқди. Шундан сўнг у яна ҳибсга олинди ва ҳижобни ечиш орқали одамларни бузуқлик ва фоҳишаликка ундаш жинояти учун бир йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди[2][10][11][12].

Вида Мовахед ва бошқа норозилар чиққан коммуникация қутиси (электр шит), Теҳрондаги Инқилоб–Весол чорраҳасида жойлашган. Кейинчалик норозилар унинг устига чиқа олмаслиги учун шакли ҳукумат томонидан ўзгартирилган.

Манбалар

  1. ↑ Радио Заманеҳ. „ویدا موحد آزاد شد“. Радио Заманеҳ (2022-йил 17-октябр). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Унитед4Иран. „Вида Моваҳед“. Унитед4Иран (2022-йил 17-октябр). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  3. ↑ ББC Персиан. „ویدا موحد اولین دختر خیابان انقلاب آزاد شد“. ББC Персиан (2019-йил 27-май). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  4. ↑ Радио Фарда. „آمریکا سرکوب فعالان حقوق زنان در ایران را به شدت محکوم کرد“. Радио Фарда (2019-йил 1-май). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  5. ↑ Тҳе Тимес. „Ираниан протестер Вида Моваҳед, wҳо маде спеэч wитҳоут а веил ин Теҳран, гоэс миссинг“. Тҳе Тимес (2018-йил 26-январ). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  6. ↑ Wашингтон Пост. „Ираниан wомен ҳаве беэн протестинг мандаторй ҳижаб фор деcадес“. Тҳе Wашингтон Пост (2022-йил 3-октябр). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  7. ↑ Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал. „Листенинг то Wомен ин Револутионарй Теҳран“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2022-йил 20-октябр). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  8. ↑ Тиме. „Ҳероэс оф тҳе еар 2022: Wомен оф Иран“. Тиме (2022-йил 7-декабр). 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  9. ↑ Иран Интернатионал. „دختر خیابان انقلاب آزاد شد“. Иран Интернатионал (2019-йил 28-май). 2018-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  10. ↑ ББC Персиан. „ویدا موحد به یک‌سال زندان محکوم شد“. ББC Персиан (2022-йил 24-январ). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  11. ↑ ВОА Фарси. „ویدا موحد، اولین دختر خیابان انقلاب به یکسال حبس محکوم شد“. ВОА Фарси (2019-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  12. ↑ РФЕРЛ. „Иcониc Ираниан Антиҳижаб Протестер Жаилед Фор Оне Еар; Ҳуман Ригҳц Лаwер'с 13-Еар Сентенcе Упҳелд“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2019-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.