Videofilm
Видеофилм – видеомагнит лентаси (тасмаси)га (киноплёнкага эмас) ёзилган филм. Бадиий, илмий-оммабоп, ҳужжатли-публицистик, хроникал ва б. турлари мавжуд. Гарчанд кинофилмга оид хусусиятларни ўз ичига олсада, эстетик ва технологик и.ч. жиҳати билан ундан фарқ қилади. Масалан, суратга олишнинг кўп камерали услубини қўллаш; электронли монтаж қилиш; ҳар қандай мураккаб кадр олишга имкон берувчи ўзига хос устунлиги; магнит тасмасига ўчириб бир неча бор қайта ёзиш мумкинлиги ва б. В. ХХ асрнинг 50-йиллари Европа телевидениесида пайдо бўлиб, кейинчалик кенг тарқалган. Ўзбекистонга В. 70-йиллар кириб келди. Илк бор кўп қисмли В. („Улуғбек хазинаси“) 1972-йил намойиш килинган. Кейинчалик „Диёнат“, „Гирдоб“, „Алишер Навоий“, „Бобур“, „Кеча ва кундуз“, „Сўнгги ўқ“, „Кўнгил кўчалари“, „Домла“: „Чархпалак“, „Шайтанат“ каби В.лар кўрсатилди. Амир Темур таваллудининг 660-йиллиги муносабати билан „Буюк Амир Темур“ бадиий филми билан бир каторда 6 қисмли бадиий, туркум ҳужжатли ва илмий-оммабоп В.лар яратилди. Шунингдек, Гёте, Байрон, Стендал каби мумтоз адабиёт вакилларининг асарлари ҳам В. сифатида кўрсатилди. Ўзбекистонда реж.лардан Ҳ. Алиев, Ҳ. Қаҳрамонов, М. Мирзааҳмедов, М. Маҳкамов, М. Муҳамедов, Ю. Розиқов В.лари машҳур.
Анвар Ёқубхўжаев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |