Videooʻyin

Видеоўйин ёки компютер ўйини — компютер ёрдамида ўйналадиган кўнгилочар ўйин[1]. Ўйин майдони компютер орқали бошқарилади ёки дисплей ва телевизор экранида намоён бўлади. Турли ўйинлар (масалан, автомобилни бошқариш, теннис, футбол ўйнаш ва бошқалар) нинг кечиши ва вазиятлари моделлари (дастурлари) тузилиб, видеоўйинлар шулар асосида ташкил қилинади. Моделда ўйинга жалб қилинган обектлар ва улар орасида бўлиши мумкин бўлган муносабатлар акс этади. Масалан, бир оддийроқ ўйин савиясидан юқорироқ ўйин савиясига ўтиш шартларини ўз ичига олган ўйин қоидалари ишлаб чиқилади. Видеоўйинлар „жонли“ равишда ривожланиб ва мураккаблашиб бориши, яққоллиги ва вазиятларнинг сон-саноқсизлиги билан бошқа ўйинлардан ажралиб туради. „Ўйинчоқлар“нинг маҳорати ва кўникмалари ошган сари видеоўйинлар қизиқарли ва мазмунлироқ бўлиб боради.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Кент, Стеве Л.. Тҳе Ултимате Ҳисторй оф Видео Гамес. Прима, 2001. ИСБН 0-7615-3643-4.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Видеоўйинга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |