Videoyozuv
Видеоёзув — телевизион, радиолокацион ва бошқа тасвир ҳамда товуш сигналларини магнит лентага, дискка ёки кинолентага ёзиб олиш ва қайта кўрсатиш ҳамда эшиттириш. Телекўрсатувлар, видеофилмлар, ҳужжатли ва бадиий дастурларни сақлаб қўйиш ва зарур пайтларда товушли қилиб қайта кўрсатишга имкон беради. Видеоёзувдан ўқув мақсадларида ҳам кенг фойдаланилади. Видеоёзувни видеомагнитофон орқали амалга оширишнинг сигналларни кинолентага ёзиб олишдан анча афзаллиги бор, чунки унда плёнкага ишлов бериш, босиб чиқариш ва монтаж қилишдек мураккаб жараёнларга эҳтиёж бўлмайди. Видеомагнитофонда дастурни тўлиқ, қисман, у ер, бу еридан кўрсатавериш мумкин. Бир лентанинг ўзига бир неча марта қайта видеоёзувни амалга ошириш мумкин. Ҳужжатли теледастурлар (репортаж, интервю, суҳбат ва бошқалар)ни тайёрлашда видеоёзув томошабинда "ўзи ҳам иштирок этиш" таассуротйни ҳосил қилади. Видеоёзув ёрдамида "замон ва макон" муаммоси ижобий ҳал этилади, чунки у вақт ҳам "танламайди", жойни ҳам "писанд қилмайди", яъни видеоёзувни ҳамма вақт, ҳамма ерда қўллаш мумкин.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |