Ғарбдаги биринчи араб рақамлари.

Вигилан (Албелден) кодекси, тўлиқ номи (лотинча:Cодех Cонcилиорум Албелденсис сеу Вигиланус) — турли ҳужжатларнинг Испаниядаги Вестготлар даврига оид суратли тўплами. Тузувчилар тўплаган матнлар орасида Толедо Кенгашларининг қонунлари, Вестготлар ҳақиқати, айрим илк даврдаги папалар фармонлари ва Муқаддас Оталарнинг ёзувлари, тарихий ёзувлар (масалан, Албелда йилномаси[1] ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти), жамоат ва черков қонунларидан парчалар ҳамда тақвим бор.

Ёзувчилар: Серраcино, Вигила ва Гарсия Вигила томонидан тасвирланган.

Қўлёзмани тузувчилар Риожадаги авлиё Мартин черковидаги уч нафар роҳиб бўлган: рассом тўплам номи берилган Вигила, унинг дўсти Серраcино ва шогирди Гарсия. Тўпламни тузиш 976-йилда якунланган, унинг асл нусхаси Эсcориалда сақланади (Эсcориаленсис д И 2 каби). У даврда Албелда Памплон қироллигининг маданий-маърифий маркази бўлган. Тўпламнинг қўлёзмаларида нафақат қадимги вестготларнинг қонун чиқарувчи қироллари — Ҳиндасвинт, Реккесвинт ва Эгикиларни шуҳратини таратган, балки Наварранинг замонавий ҳукмдорлари: Санчо ИИ ва унинг рафиқаси Урраcа, унинг укаси Вигера қироли Рамиро Гарcес ҳам улуғланган.

Кодекс бошқа фойдали маълумотлардан ташқари Ғарбий Эвропада араб рақамларининг биринчи эслатмаси ва тасвирини (нолдан ташқари) ўз ичига олади[2]. Улар 900-йиллар атрофида Испаниядаги маврлар орқали пайдо бўлган.

Ғарбдаги биринчи араб рақамлари.
Ўртада Санчо, чапда Урраcа, ўнгда Рамиро

Суратлар услуби ноёб бўлиб, вестготлар, Мосараб ва Cаролингиан санъатини умумлаштирган. Ўзаро бириккан нақшларда Каролинг ва Италия-Византия таъсири кўринади[3]. Вигила кодексининг бир нусхаси ҳисобланувчи ва 992-йилда турли рассомлар томонидан Сан-Миллан де ла Cогоглиада ясалган Cодех Аэмилиан кодексида эса Византия таъсири ўрнига кўпроқ Cаролингиан таъсирини кўриш мумкин[4].

Манбалар

  1. ↑ Алсо Эпитоме Оветенсе.
  2. ↑ Флориан Cажори. А ҳисторй оф матҳематиcал нотатионс, 1993 — 50-бет. ИСБН 0-486-6766-4. 
  3. ↑ Гуилмаин, "Интерлаcе, " 215.
  4. ↑ Гуилмаин, "Форготтен, " 36-37.

Адабиётлар

Ҳаволалар