Вижаявада, Безвада — Ҳиндистоннинг жануби-шарқидаги шаҳар, Андҳра-Прадеш штатида. Кришна дарёсининг Бенгалия қўлтиғига қуйилиш ери яқинида жойлашган. Аҳолиси 700 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Шаҳардан Мадрас, Калкутта ва Ҳайдарободга муҳим темир йўл ва автомобил йўллари ўтган. В.да машинасозлик, қурилиш, семент, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари бор. В. яқинида ерларни суғориш учун Кришна дарёсига ирригация иншоотлари қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил