Виктор Петрович Астафев (1924)–рус ёзувчиси. „Ўғирлик“ (1966), „Шоҳбалиқ“ (1976), „Чўпон ва чўпонқиз“ (1971) каби асарлари уруш, Сибир қишлокларидаги ҳаёт, кишиларнинг аянчли аҳволи ҳақида. „Сўнгги таъзим“ (1–2-китоб, 1971 – 1979) автобиографик қисса ва ҳикоялар туркумида ёзувчининг болалиги акс этган. „Лаънатланган ва ўлдирилганлар“ (1-китоб, 1992) романида ҳарбий казармаларнинг мудҳиш ҳолати, собиқ Иттифоқса амалда бўлган жазолаш тизимининг шафқациз қурбонлари – оддий аскарларнинг азоб-уқубатлари баён этилган[1].

Виктор Астафев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил