Виктор Василевич Борисов (русча: Борисов, Виктор Васильевич; 1941-йил 17-октябр – 2015-йил 16-май[1][2]) – совет ва ўзбек футболчиси ва мураббийи.

Виктор Борисов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Виктор Василевич Борисов
Таваллуд санаси 1941-йил 17-октябр (1941-10-17) (85 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР СССР
Вафот санаси 16-май 2015-йил(2015-05-16)
(73 ёшда)
Вафот жойи Москва, Россия
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1965 Свердловец ? (2)
1966 Димитровчи ? (?)
1968 Помир (Ленинобод) 18 (?)
1968—1969 Янгиер ? (?)
Бошқарган клублари
1970—? Тошкабел
1976—1979 Бўстон (ёрдамчи мураббий)
1979 Бўстон
1980 Бўстон (ёрдамчи мураббий)
1982—1983 Соҳибкор
1984—1985 Ўзбекистон ССР У19 (ёшлар жамоаси)
1986—1987 Ўзбекистон ССР
1989—1991 Пахтакор (ёрдамчи мураббий)
1992 Сўғдиёна (ёрдамчи мураббий)
1993 Сўғдиёна
1995 Трактор (ёрдамчи мураббий)
1996 Трактор
1997 Андижон
1997—1998 Насаф
2000—2004 Ўзбекистон У23
2000 Ўзбекистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболга оид таржимаи ҳоли

Футболчи фаолияти

У "Янгиер" жамоасида футбол ўйнай бошлаган, аммо тўпиғидан олган жароҳати туфайли футболчилик фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлган.

Мураббийлик фаолияти

Мураббийлик фаолиятини „Тошкенткабел“ заводи жамоасида бошлаган. 1979-йилда Борисов "Бўстон" (Жиззах) жамоасини қабул қилиб, уни СССР чемпионати биринчи лигасига олиб чиқди[3]. Бу ютуғи учун Борисовга „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий“ унвони берилди.

1980—1982-йилларда Москвадаги Олий мураббийлар мактабида таҳсил олган. 1984—1985-йилларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, кейинчалик Киэв шаҳрида бўлиб ўтган СССР халқлари Спартакиадасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Терма жамоа финалга чиқди ва у ерда мезбонларга минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

1988—1990-йилларда Борисов Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси мураббийларидан бири бўлган ва Ўзбекистоннинг мустақил чемпионатлари бошланиши билан унинг бошчилигида 1992-йилги чемпионатда учинчи ўринни эгаллаган Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоасига мураббийлик қилган[4].

1997—1998-йилларда "Насаф" (Қарши), 2000-йилдан эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига ҳам бош мураббий бўлган.

Мураббий Борисовнинг асосий ютуғи – мамлакат ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал қисмига чиқиши ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида жамоага раҳбарлик қилишни Германиядан келган мутахассис Х.Ю. Гедега топширилган, Борисов унга ёрдамчи бўлган. Геде бошчилигида жамоа гуруҳдан чиқа олмади.

Борисов "Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида бир марта иккинчи, икки марта учинчи бўлган. Охирги йилларда Москвада яшаган, 2004-йилда Россия фуқаролигини олган[5]. 2015-йил 16-майда вафот этган.

Оиласи

Борисовнинг ўғли Александр (1972) 1990-йилларда Ўзбекистон олий лигаси жамоаларида яримҳимоячи сифатида ўйнаган.

Ютуқлари

Мураббий сифатида

  • Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 1992

Манбалар

  1. ↑ „Виктор Борисов оламдан ўтди“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2015-йил.
  2. ↑ „Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди“ (ўзбекча) (деадлинк). УФФ (18-май 2015-йил). 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Совиэт Унион 1979“ (инглизча). рсссф.cом (11-июл 2013-йил). 24-сентабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 13.09.2004 № 1163“ (деадлинк). 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2015-йил.
  5. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 13.09.2004 № 1163“ (деадлинк). 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2015-йил.

Ҳаволалар