Виктор Валерианович Бунак (1891.22.9, Москва — 1979) — антропология мактаби асосчиси, биология фанлари доктори (1935), профессор (1925). Москва университети Антропология илмий тадқиқот институтининг директори (1924—30), биология факултетида ва Антропология институтида одам морфологияси бўлими бошлиғи (1930— 48). "Рус антропологик журнали" Бош муҳаррири (1923—31). Россия Фанлар академияси Этнография институтининг антропология секторида катта илмий ходим (1949). Б.нинг асосин ишлари одам морфологияси, ирқчилик, антропогенез, одам генетикаси, нутқнинг келиб чиқиши масалаларига оид. Б. Тешиктош ғоридан топилган боланинг бош суягидаги мия бўшлиғи тузилишини текшириб, унинг "неандертал" одамларга ўхшашлигини исботлаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил