Виктор Петрович Калмиков (1908-йил 18-ноябр, Тошкент – 1981-йил 7-март[1]) совет меъмори. Ҳаводаги шаҳар „Сатурний“ лойиҳаси муаллифи. РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳузуридаги Кинематография бошқармаси меъмори ҳамда СССРда кинотеатрларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича бош мутахассис[2].

Виктор Калмиков
Касби Ме’мор

Биографияси

Калмиков 1908-йил 18-ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Виктор Калмиков 1930-йил Москва Олий Санъат ва Техника Институтини тугатган[3].

Москва, Коломенское қишлоғининг киноклуби, М. Иофана қўл остида Б. П. Калмиковнинг лойиҳаси.

Виктор Петрович 20–30-йиллардаги совет романтизмининг кўзга кўринган вакили эди. У шаҳар архитекторлари уюшмаси АРУ аъзоси бўлган[3].

Калмиков ҳаводаги келажак шаҳри лойиҳасининг муаллифи („Сатурний“ лойиҳаси, 1930-йил). У бутун дунё бўйлаб ҳавога кўтарилган ва экватор бўйлаб Ер тезлигида айланадиган ҳалқа шаҳар яратишни таклиф қилган[3].

Кейинчалик РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши қошидаги Кинематография бошқармасида меъмор бўлиб ишлаган. Бундан ташқари СССРда кинотеатрларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича бош мутахассис бўлган. СССРнинг турли шаҳарларида 1935-йилдан 1940-йилгача қурилган 60 та кинотеатрдан 50 таси Виктор Петрович Калмиков[3] лойиҳаси бўйича қурилган.

1941-йилда Калмиковнинг „Архитектура и проектирование кинотеатров“ назарий асари нашр этилди[4].

Меъмор 1981-йил 7-мартда вафот этган.

Машҳур лойиҳалари

Виктор 1931-йил Каширада Родина кинотеатрини лойиҳалаштирган.

1935-йил Дербентда ҳам „Родина“ кинотеатрига бошчилик қилган, аммо кейинчалик театр бузиб ташланган.

Виктор 1935–1955-йилларда Саратовда, 1936-йил Налчикда „Победа“ кинотеатрини ҳамда 1937-йил Таганрогда „Октябр“ кинотеатри лойиҳасини чизган.

Меъмор Калмиков 1937-йилда Орёлда „Родина“ кинотеатри ва 1937-йилда Тверда „Звезда“ кинотеатри лайиҳасини яратган[5].

Манбалар

  1. ↑ Архитекторы Приенисейской Сибири. Конец ХИХ — начало ХХИ века. Иллюстрированный биографический словарь. 540 имен, 2004. 
  2. ↑ „Калмыков Виктор Петрович (1908–1981)“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Хан-Магомедов С. О. Виктор Калмиков. – М.ː РИП-холдинг, 2011. – 160 с. – ИСБН 978-5-91566-029-7.
  4. ↑ Калмиков В. П. Архитектура и проэктированиэ кинотеатров. – М.ː Изд. Академии архитектури СССР, 1941. – 116 с.
  5. ↑ „КАЛМЫКОВ Виктор Петрович“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.