Виктор Александрович Карпенко (русча: Карпенко, Виктор Александрович; 1977-йил 7-сентябр) – нафақадаги ўзбек профессионал футболчиси, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. 2003-йилдан 2014-йилгача Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. Ҳозир мураббий.

Виктор Карпенко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Виктор Александрович Карпенко
Таваллуд санаси 1977-йил 7-сентябр (1977-09-07) (49 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро, Ўзбекистон ССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—1998 Бухоро 47 (5)
1999 Қизилқум 1 (0)
2000—2004 Шинник 71 (13)
2002 Чита ФК 31 (14)
2004 Сокол Саратов 15 (0)
2005—2006 Қайрат 39 (11)
2007—2012 Бунёдкор 203 (38)
2013—2014 Локомотив 35 (5)
2015 Шўртан 45 (6)
2015—2016 Бунёдкор 13 (1)
Миллий терма жамоа
2003—2014 Ўзбекистон 59 (4)
Бошқарган клублари
2022 Бунёдкор
2024—2025 Бухоро
2025 Бухоро Вақтинчалик мураббий
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Профессионал фаолиятини 1997-йилда „Бухоро“ клубида бошлаган. 1999-йилда Зарафшоннинг „Қизилқум“ жамоасида ўйнаган. 2000-йилда Россияга кўчиб ўтган ва у ерда Ярославлнинг „Шинник“ жамоасида ўйнаган. 2002-йилги мавсум бошланишидан олдин Шинник Викторни ўша пайтда биринчи дивизионда ўйнаган „Локомотив Чита“ жамоасига ижарага берган. Чита жамоаси таркибида 14 та гол урган. 2005-йилда Виктор Қозоғистонга кўчиб ўтган ва у ерда Олмаотанинг „Қайрат“ жамоасида ўйнаган. 2007—2012-йилларда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасида ўйнаган[1][2]. 2013-йил 26-январда Карпенко Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан шартнома имзолаган. 2015-йилнинг август ойида эса „Бунёдкор“ жамоасига қайтган[3].

Халқаро

Карпенко 2003-йилнинг 2-апрелида Беларус терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида (2:2) дебют ўйинини ўтказган[4][5]. 2003—2014-йиллар оралиғида Карпенко Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси таркибида 61 та ўйинда майдонга тушган ва 4 та гол муаллифи бўлган[6]. 2007-йилда Рауф Инилеев Викторни 2007-йилги Осиё Кубогида иштирок этувчи якуний таркибга киритган. Виктор турнир давомида 3 та ўйин ўтказган: Малайзияга (5:0), Хитойга (3:0) ва чорак финалда Саудия Арабистонига қарши (1:2) ўйинларда иштирок этган. Карпенко Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида сўнгги бор 2014-йилнинг 29-май куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган[7].

Мураббийлик

Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг Карпенко „Бунёдкор“ клубига мураббий бўлган[8][9].

Ютуқлар

Клуб

Бунёдкор
Локомотив
  • Ўзбекистон кубоги (1): 2014-йил
  • Ўзбекистон Лигаси иккинчи ўринчиси (1): 2013-йил
  • Россия чемпионатининг биринчи дивизиони ғолиби: 2001-йил

Манбалар

  1. ↑ „Виктор Карпенко: Моя судьба связана с «Бунёдкором»“ (русча). чампионат.асиа. 25-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2015-йил.
  2. ↑ „КАРПЕНКО Виктор Александрович“ (русча). фcбунёдкор.cом. ФC Бунёдкор. 8-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-январ 2018-йил.
  3. ↑ „Виктор Карпенко: Моя судьба связана с «Бунёдкором»“ (русча). чампионат.асиа. 25 червня 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2015-йил.
  4. ↑ „Узбекистан Интернатионал Матчес - Детаилс 2000-2009“. РСССФ. 25 лютого 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 21-октябр.
  5. ↑ „Узбекистан Интернатионал Матчес - Детаилс 2000-2009“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 21-октябр.
  6. ↑ Узбекистан – Реcорд Интернатионал Плаерс (ингл.)
  7. ↑ „Узбекистан - Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 21-октябр.
  8. ↑ „Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди“. 2022-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2022-йил.
  9. ↑ „"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий малумот“. 2022-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2022-йил.

Ҳаволалар