Viktor Kovda
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Виктор Абрамович Ковда (1904.29.12, Владикавказ — 1991.23.10, Москва) — тупроқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1943). Краснодар қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1927). В. В. Докучаев номидаги Тупроқшунослик институти шўрланган тупроқлар лаборатория мудири (1931-39), Москва университети профессор (1939), тупроқшунослик кафедраси мудири (1953-91), СССР Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиали Ботаниқа ва тупроқшунослик институти директори (1941—42), ЙУНЕСКОнинг Аниқ ва табиий фанлар департаменти директори (1958—65; Париж), Россия Фанлар академияси Агрокимё ва тупроқшунослик институти директори (1970—80).
К.нинг асосий тадқиқотлари Россия, Хитой, Лотин Америкаси тупроқларини ўрганишга бағишланган ва жаҳон даражасида эътироф қилинган, шўрланган тупрокларнинг келиб чиқиши, эволюсияси, географияси ва мелиорациясига, гурунт сувларидаги тўз таркибининг шақлланиш қонуниятларига, айрим минтақалар ва Ер шарининг қуруқлик қисми тўз баланси масалалари, уларни ҳаритага тушириш ишларига бағишланган.
Унинг раҳбарлигида "Жаҳон тупроқ ҳаритаси" нашр қилинган (1979). К. тупроқшуносликка доир бир неча халқаро лойиҳаларга раҳбарлик қилган.
Манбалар
- Солончаки и солонси, М.-Л., 1937; Основи учения о почвах: кн. 1—2. М., 1973; Аридизация суши и борба с засухой. М., 1977.[1]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |