Виктор Владимирович Маҳмудов (русча: Виктор Владимирович Махмудов) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби бўлган ўзбек ҳарбий раҳбари ва хавфсизлик хизмати ходими[2]. Бу лавозимга 2013-йил 21-сентябрда тайинланган[3].

Виктор Владимирович Маҳмудов
русча: Виктор Владимирович Махмудов
Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси
Мансаб даври
2020-йил 14-августдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Отабек Умаров
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби
Мансаб даври
2013-йилдан
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳодир Тошматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968-йил 20-сентябр (1968-09-20) (58 ёш)
Тошкент
Мукофотлари 2-darajali Shon-sharaf ordeni[1]
Хизмат йиллари 1986-йилдан
Унвони Генерал-лейтенант

Биографияси

1968-йилда ҳарбийлар оиласида туғилган[4]. Унинг отаси Владимир Маҳмудов (генерал) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи бўлган[5]. Унинг бобоси Носир Маҳмудов Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитасининг биринчи котиби бўлган[6][7].

Виктор Маҳмудов 1990-йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини тамомлаган. 2008-йил 9-октябрдан 2010-йил 9-июнгача Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони бўлган[8]. 2010-2013-йилларда Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош штаб бошлиғи лавозимларида ишлаган[9][10]. 2013-йилда Биринчи Президент Ислом Каримов Фармони билан Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланган.

2015-йил 14-январда генерал-лейтенант унвони берилган.

2020-йил 14-августда Отабек Умаров ўрнига Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси этиб сайланди[11][12][13].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн бир йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. ЛехУз.
  2. ↑ „Руководство“. пресидент.уз. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  3. ↑ „В Узбекистане назначен новый глава Совбеза“. руссиан.пеопле.cом.cн. 2021-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-май.
  4. ↑ „Президент Узбекистана произвел ряд кадровых назначений“ (ру). Тренд.Аз (2013-йил 21-сентябр). Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  5. ↑ „Махмудов Владимир Насырович | Центр воэнно-политических исследований“. эурасиан-дефенcе.ру. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
  6. ↑ „Генерала сменили на генерала“ (ру-РУ). УзМетроном.cом (2013-йил 21-сентябр). 2021-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  7. ↑ „МАХМУДОВ Насыр | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  8. ↑ „Тошкент ҳарбий округи тарихи“. 2021-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-январ.
  9. ↑ „Главный телохранитель президента Узбекистана назначен заместителем председателя Совета безопасности“. Радио Озодлик.
  10. ↑ „Ўзбекистонда хавфсизлик учун мас'ул раҳбарлар ўзгартирилган“. ББC Неwс Ўзбек (2013-йил 23-сентябр).
  11. ↑ „Федерацию триатлона возглавил секретарь Совбеза, Ассоциацию ММА — министр обороны“ (ру-УЗ). Газета.уз (2020-йил 14-август). Қаралди: 2021-йил 6-июн.
  12. ↑ „В Федерации триатлона и Ассоциации ММА состоялись новые назначения“. Курсив - деловые новости Узбекистана. 2021-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-январ.
  13. ↑ „Спортивные федерации“.