Viktor Malishev
Виктор Павлович Малйшев (1937-йил 25-июлда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – металлургия жараёнлари назарияси соҳасидаги совет ва қозоқ олими. Физик-кимёгар, техника фанлари доктори (1982), профессор (1982), академик. Қозоғистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти лауреати (2005).
| Виктор Павлович Малйшев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1937-йил 25-июл Тошкент Ўзбекистон ССР СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | мураккаб кимёвий ва техник тизимларнинг физик-кимёвий тадқиқотлари |
| Таълими | Урал политехника институти |
Ҳаёти
Виктор Малишев 1937-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1954-йилда Қўстанай ўрта мактабини олтин медал билан тамомлаган.
1959-йилда Урал политехника институтини имтиёзли диплом билан тугатган.
1971-йилда эса Қарағанда педагогика институтининг табиий фанлар факултетини тамомлаган.
У 1953—1983-йилларда – Қозоғистон Миллий Фанлар Академияси Кимё фанлари институтида муҳандис, катта муҳандис, кичик илмий ходим, бош муҳандис, катта илмий ходим ва лаборатория мудири бўлган.
1983-йилдан 1994-йилгача – Қозоғистон Миллий Фанлар Академияси Кимё фанлари институти директори.
Ҳозирда 1994-йилдан бошлаб Кимё фанлари институти мураккаб физик-кимёвий тизимларнинг энтропик-ахборот таҳлили лабораториясининг мудири.
Илмий фаолияти
Виктор Павлович Малишевнинг асосий илмий йўналиши мураккаб кимёвий ва техник тизимларни физик-кимёвий ўрганиш бўлган. У бир қатор концептуал аҳамиятга эга бўлган муаммоларни қўйиш, уни ҳал қилиш ва принципиал жиҳатдан муҳим натижаларни олишга муваффақ бўлган.
Унинг раҳбарлигида 14 та докторлик ва 31 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган[1].
Мукофотлари
1995-йил – Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги.
2001-йил – „Қозоғистон Республикаси фанини ривожлантиришдаги хизматлари учун“ кўкрак нишони.
2005-йил – Муаллифлар жамоаси таркибида „Қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатлар учун хаотик заррачаларнинг ягона назариясини ишлаб чиқиш ва уни технологияни такомиллаштириш, қўпол мис ва мис симли арқон ишлаб чиқариш ва сифатини ошириш учун қўллаш“ номли илмий иши учун Қозоғистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти[2][3].
2006-йил – „Академик Э. А. Букетовнинг илмий-ижодий мероси[4]“ асари учун муаллифлар жамоаси таркибида Академик Э. А. Букетов номидаги мукофоти.
2012-йил – Қозоғистон Миллий табиий фанлар академиясининг академиги ва бошқалар.
Манбалар
- ↑ „УЧЕНЫЙ, НАСТАВНИК, КОЛЛЕГА“. 2019-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.
- ↑ „О присуждении Государственных премий Республики Казахстан 2005 года в области науки, техники и образования“. 2019-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.
- ↑ „Указ Президента Республики Казахстан «О награждении государственными наградами Республики Казахстан» 2005 года“. 2019-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.
- ↑ „Лауреаты премии им. академика Е. А. Букетова“. 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.