Viktor Maltsev
Виктор Алексеевич Малцев (1959-йил 10-декабр, Оленегорск) мусиқачи, қўшиқчи, композитор, аранжировкачи, ссенарист, шоир. Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1][2].
| Виктор Малцев | |
|---|---|
|
Бастакор ва шоир Виктор Малцев CДХда | |
| Таваллуди |
Виктор Алексеевич Мальцев 1959-йил 10-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | бастакор, шоир, қўшиқчи, мусиқачи, ссенарист |
Биографияси
Виктор Малцев 1959-йил 10-декабрда Оленегорскда дунёга келган. Унинг бобоси Ленинград қамалида ҳалок бўлган, ота-онаси эса Ленинграддан Мурманск вилоятидаги Оленегорск шаҳрига кўчирилган. Викторнинг она томондан аждодлари Архангелскдан, ота томондан эса Вологдадан бўлган. Тўртинчи синфда ўқиётгандаёқ илк шеърларини ёза бошлаган. Виктор Мурманск шаҳридаги мис пуфлама чолғулар бўйича мусиқа билим юртини ҳамда Ленинград шаҳридаги Маданият институтининг саксофон йўналишини тамомлаган[3].
1982-йилдан бошлаб Ленинград шаҳридаги „Олгино“ ресторанида „Комета“ рок гуруҳи таркибида саксофончи сифатида фаолият юритган.
1984-йил кузида бир неча ойга афсонавий „Мифлар“ гуруҳига қўшилди, сўнгра уларнинг давомчиси бўлган „Невский проспект“ гуруҳида ижро этди.
1985-йилда Виктор Борис Гребеншиков, Сергей Курёхин ва бошқа машҳур совет мусиқачилари билан биргаликда ҳаётидаги илк компакт-дискни ёзишда иштирок этди. Ушбу диск ўша йили Буюк Британияда чиқарилган бўлиб, Виктор унда аллақачон бир нечта чолғу асбобларида (туба, най ва саксофон) ижро этган эди[1].
Ҳозирги кунда Виктор Малцев асосан ўзи ўйлаб топган „Малса Питерского“ номли персонаж номидан юмористик тўртликлардан иборат тўпламларни (у буларни „петербуржиклар“ деб атайди) ҳамда Санкт-Петербург театрлари учун чолғу мусиқаларини фаол равишда ёзмоқда[2][3]. „Папа в паутине“ спектаклида (режиссёр Валерий Никитенко) Викторнинг мусиқаси ҳам янграйди. Яқинда Малцев „Голос из колодса“ поэмасини ёзган бўлиб, унга афсонавий бастакор Олег Каравайчук мусиқа басталаган[2].
Қўшиқчи 1982-йилдан бери Санкт-Петербургда истиқомат қилиб, фаолият юритиб келмоқда. 2004-йилда унинг қизи Таисия дунёга келди[2].
Қизиқарли фактлар
- Виктор Малцевнинг „Менинг ёлғизлигим Петербурги“ қўшиғи М. Боярский ижросида Санкт-Петербург ҳақидаги энг сара ўттизта қўшиқ қаторига кирди[4].
- Виктор Малцев санъаткорлар оламида „Питерлик Малес“ тахаллуси билан танилган[5][6].
- Турли йилларда Виктор Малцевнинг қўшиқларига кўплаб видеоклиплар суратга олинган[7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Малсев Виктор Алексеэвич[сайт ишламайди] // Мегаэнсиклопедия Кирилла и Мефодия
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Виктор Мальцев: «Стихи — это мой способ мышления….»“. 2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „Виктор Мальцев (интервью с домовым Санкт-Петербурга)“. 2017-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-август.
- ↑ „Интервью Виктора Мальцева на сайте www.арт-гид.ру“. 2011-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-ноябр.
- ↑ Санкт-петербургский Театр эстради им. А. Райкина[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ „«Питерский Малец»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-ноябр.
- ↑ Клипи на песни Виктора Малсева[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка