Виктор Алексеевич Орлов (1936-йил 9-апрелда туғилган) — ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. СССР қуйи двизион жамоаларида мураббийлик қилган.

Виктор Орлов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Виктор Алексеевич Орлов
Таваллуд санаси 9-апрел 1936-йил
Таваллуд жойи Туркманистон ССР, УССР
Вафот санаси Номаълум
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1954—1959 Спартак/Колҳозчи 56 (8)
1960—1963 Пахтакор 24 (0)
1964 Политодел
1964—1967 Оққўрғон
Бошқарган клублари
1966 Дмитровец
1967 Оққўрғон мураббий
1968 Факел (Бухоро)
1972 Зарафшон мураббий
1974 Хонқа мураббий
1976 Динамо
1977 Шаҳриханец мураббий
1978 Текстилшик (Наманган)
1988 Кöпетдаг Ашхобод мураббий
1989—1990 Кöпетдаг Ашхобод
1993—1994 Бабадайхон
1996 Хлопковик
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

1954-йилда футболчилик фаолиятини Ашхободнинг „Спартак“ жамоасида бошлаган, кейинчалик жамоа номи „Колхозчи“ деб ўзгартирган. Виктор Колхозчи клубида жамоа сардори эди. 1960-йилги мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига таклиф қилинган. 1964-йилги мавсумда Тошкент вилоятининг Янгибозор шаҳарчаси шаррафини ҳимоя қиладиган „Политотдиэл“ жамоасига ўтган. Фаолиятини якунида Тошкент вилоятининг бошқа бир жамоаси, „Оққўрғон“ клубида ўйнаб, футболчилик фаолиятини якунлаган[1].

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик фаолиятини бошлаган. Дастлаб Оққўрғон клубида ёшлар футболчиларни тайёрлаш ва уларга таълим беришда ёрдам берган. 1972-йилда „Зарафшон Навоий“ клубида мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1976-йилда Самарқанднинг „Динамо“ клубини бошқарган. 1989-йилда Кöпетдаг Ашхобод жамоасига раҳбарлик қилган.

Манбалар

  1. ↑ „история спорта в Туркменистане“. 2022-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-сентябр.

Ҳаволалар