Viktor Rozen

Виктор Романович Розен [1849. 21.2(5.3), Таллин — 1908.10 (23) 1, Петербург] — рус шарқшуноси, арабшунос. Россияда илмий шарқшуносликнинг янги мактаби асосчиларидан. Петербург Фанлар академияси академик (1890). Петербург университети шарк, тиллари факултетини тугатган (1870). 1872-йилдан шу фтда приватдоцент, кейинчалик профессор (1893—1902-йиллардан декан). 1885-йилдан Рус археология жамиятининг шарқ бўлимига бошчилик қилган. "Записки восточного отделения Русского археологического обшество" ("Рус археология жамияти шарқ бўлимининг ахборотномаси") жур.га асос солган (1896).
Р. араб мамлакатлари халқларининг маънавий маданиятини (бадиий ва илмий адабиётларни) тадқиқ қилишда мамлакатларнинг сиёсий тарихига ҳам эътибор берган; тарихий манбаларни тадқиқ этиш ва танқидий матнларни тайёрлашда ҳозирги замон усулларини жорий этган. Асосан, араб шеърияти, шунингдек, Шаркдаги мусулмон ва христианларнинг тарихи ва маданияти тарихига оид асарлар ёзган. Р.нинг бир неча йирик асарлари араб ва форс қўлёзмаларини ўрганишга ва тавсифлашга бағишланган.[1]
Адабиёт
- Памяти академика В.Р.Розена, М.— Л., 1947; Крачковский И.Ю., Соч., т. 5, М.Л., 1958.[2]
Манбалар
- ↑ "Розен Виктор Романович" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |