Viktor Sarianidi
| Виктор Сарианиди | |
|---|---|
| Файл:Виктор Сарианиди.жпг | |
| Таваллуди |
23-сентябр 1929-йил Тошкент Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси |
| Вафоти |
22-декабр 2013-йил (84 ёшда) Москва |
| Соҳаси | Археология |
Виктор Сарианиди (русча: Ви́ктор Ива́нович Сариани́ди; юнонча: Βίκτωρ Σαρηγιαννίδης; 1929-йил 23-сентябрда туғилган, 2013-йил 22-декабрда вафот этган) — Совет археологи. У 1976-йилда Қорақум чўлида бронза даври маданияти қолдиқларини топган. Маданият Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуаси номи билан машҳур бўлган. Совет ва Россиялик археолог, тарих фанлари доктори[1].
Ҳаёти
У 1929-йил 23-сентабрда Тошкентда Понтика юнонлари оиласида туғилган. Унинг ота-онаси Иоаннис ва Афина Сарианиди 1920-йилларда Украинанинг Ялта шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчиб келишган[2]. Сарианиди 1952-йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Кейинчалик 1961-йилда Москвадаги Совет Фанлар Академияси Археология институтида магистрлик даражасига эришган. У 1975-йилда „Афғонистон бронза ва темир даврида“ номли докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кейин Археология институти ходимларига қаторига қўшилган ва институтда бутун фаолиятини шу ерда давом эттиради[3]. 1996-йилда Виктор Грецияга кўчиб ўтади. Виктор Сарианиди 2013-йил 22-декабрга ўтар кечаси Москвада вафот этган[4].
Фаолияти
Виктор Сарианиди талабалик давридаёқ, 1949-йилда Микҳаил Массон раҳбарлигида Туркманистон археологик ёдгорликларида изланишлар олиб боришади. 1952-йилда Ўрта Осиё Давлат университетини тамомлагач, Самарқанддаги Тарих музейига ишга киради ва икки йил шу ерда ишлайди[5]. Сарианиди Тоҳирбей, Яз Депе (1955-1956), Тоголок (1970-йиллар) ёдгорликларини қазишда иштирок этган. У 1974-йилдан Марғиёна (ёки Марғуш) маданиятини аниқлашга олиб келган қазишма ишларига раҳбарлик қилган. 1990-йилда эса бронза ва илк темир даврига оид 200 дан ортиқ манзилгоҳлар топилган. Манзилгоҳларнинг энг асосийси милоддан аввалги ИИИ минг йилликнинг охирида барпо этилиб, милоддан аввалги 1600-йилларгача давом этган пойтахт Гонуртепа эди.
Манбалар
- ↑ 1975-йилда „Афғонистон бронза ва темир даврида“ номли докторлик диссертацияси қўшимчалар билан „Афғонистоннинг қадимги деҳқонлари“ номи остида нашр этилган. 1969-1974-йиллар Совет-Афғон экспедицияси материаллари."
- ↑ Никос Сидоропоулос. „ру:Виктору Сарианиди – 80 лет!“ (ру). Новороссиск Урбан Греэк Ассоcиатион (2009-йил 23-сентябр). 2014-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-январ.
- ↑ „Виктор Сарианиди - обитуарй“ (2014-йил 10-январ). Қаралди: 2014-йил 12-январ.
- ↑ „ру:Скончался российский археолог Сарианиди, нашедший золото Бактрии“ (ру). РИА Новости (2013-йил 23-декабр). Қаралди: 2013-йил 23-декабр.
- ↑ [Говернмент оф Туркменистан „ру:Президент Туркменистана и члены Кабинета Министров выразили соболезнование по поводу кончины Виктора Сарианиди“] (ру). Туркменистан: золотой век (2013-йил 24-декабр).