Viktor Shchekin
Виктор Андреевич Шчекин (1889-йил, 2-январ, Курск губерняси – 1965.23.12, Тошкент) — селексиячи чорвадор олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1959), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1945), профессор (1947). Москва университетининг юридик факултети иқтисодиёт бўлимини тугатган (1912). Франсия (1898–99), Германия (1909), Англия (1911)да малака оширган. Ўрта Осиё чорвачилик стяси бўлим мудири (1933–40), Ўзбекистон чорвачилик илмий текшириш институтида йилқичилик бўлими бошлиғи (1940–45). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида ҳайвонлар физиологияси ва чорвачилик кафедраси мудири (1949–65). Илмий ишлари йилқичиликда наслчилик селексия ишлари таҳлили, зотлар тарихи; янги дурагай иш ҳайвонлари олиш, чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини ошириш ва бошқалар масалаларга бағишланган. Олий ўқув юртлари учун бир неча дарсликлар муаллифи. 3 жилддан иборат "Қорабайир от зоти" давлат наслчилик китобини яратган.
Манбалар
- Карабаирм сенная порода лошадей, Т., 1944; Карабаир (В.С.Вихрев билан ҳамкорликда), Т., 1947; Коневодство, Т., 1952; Ўзбекистонда қорамол зотини яхшилаш, Т., 1958; Чорвачилик, Т, 1964.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |