Viktor Sokolov
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 27-март 1911-йил | ||
| Таваллуд жойи | Москва, Россия империяси | ||
| Вафот санаси |
1-январ 1999-йил (87 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Москва, Россия | ||
| Амплуаси | ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1931—1932 | Қизил атиргул | (0) | |
| 1933—1935 | Динамо (Москва) | (0) | |
| 1936—1946 | Спартак Москва) | (0) | |
| 1947 | Дзержинец (Челябинск) | (0) | |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Виктор Иванович Соколов (1911-йил 27-март, Москва, Россия империяси – 1999-йил 1-январ, Москва, Россия) – совет футболчиси, мураббий, ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси. Антверпендаги ИИИ ёзги ишчилар Олимпия ўйинлари чемпиони (1937)[1].
Ҳаёти
Виктор Соколов 1911-йил 27-мартда Москвада туғилган. У Каучук заводи жамоаларида футбол билан шуғулланиб, у ерда оддий ишчи бўлиб ишлаган. 19 ёшида у „Қизил атиргул“ клубига ўтди. У 22 ёшида Москванинг „Динамо“ жамоасидан тушган таклифни қабул қилади. Кейинчалик у пойтахтнинг бошқа клуби „Спартак“ сафидада ҳаракат қилди.
1937-йилда „Спартак“ таркибида у Антверпендаги ИИИ ёзги ишчилар олимпиадаси, Париждаги ишчилар ўртасидаги Жаҳон кубоги ғолиби бўлди. Виктор Соколов Баскония терма жамоаси ва Болгариянинг бир нечта клубларида ўйнаган.
1943-йил 2-майда жамоа сардори сифатида машҳур „Сталинград стадионида“ Москва Спартак жамоасини майдонга олиб чиқди.
У ўз фаолиятини 36 ёшида Челябинскдаги „Дзержинец“да тугатди[2].
Шу билан бирга у чим устида хоккей ўйнаган. 1952-йилда жамоа тарқатиб юборилгач, чим устида хоккейдаги фаолиятини ҳам якунлаган.
1950-йилда Давлат жисмоний тарбия маркази қошидаги мураббийлар мактабини тамомлаган[3]. У мураббийлигининг дастлабки даврида асосан имконият даражаси паст бўлган жамоалар билан ишлаган. 1955—1959-йилларда Москванинг "Спартак" клубида мураббий бўлиб ишлаган. 1967-йилда Ўзбекистон ССРнинг „Дўстлик“ футбол клубига, 1968—1969-йилларда „Кривбасс“ клубига, 1969—1970-йилларда „Луч“ клубига мураббийлик қилган.
У 1999-йил 1-январда вафот этди ва Востряковский қабристонининг спортчилар қисмига дафн қилинди.
Ютуқлари
Виктор Соколов чим устида хоккей бўйича СССР чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори бўлган (1950, 1951).
Манбалар
- ↑ „От "Каучука" до "Спартака" - Чемпионат“. www.чампионат.cом. Қаралди: 28-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Виктор Соколов“. 2012-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-июн.
- ↑ Они будут передовими совецкими тренерами // Совецкий спорт (газета). – 16 марта 1950, № 32. – с. 4.