Виктор Григоревич Тишченко (русча: Виктор Григорьевич Тищенко; 1949-йил 22-феврал) — совет футболчиси, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи. Совет ва рус футбол мураббийи.

Виктор Тишченко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Виктор Григоревич Тишченко
Таваллуд санаси 1949-йил 22-феврал (1949-02-22) (77 ёш)
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Локомотив (директор)
Бошқарган клублари
Йиллар Жамоалар
1988 Нефтяник (ёрдамчи)
1989 Зарафшон
1989—1990 Актюбинец
1991—1992 Торпедо
1993 Колос
1994 Лада
1996—1997 Лада Толятти
2004 Черноморец (ёрдамчи)
2005—2006 Сочи-04
2009 Локомотив (ёрдамчи)
2010- Локомотив (спорт директори)

Ҳаёти

Футболчи сифатида „Кубан“ футбол клубида биринчи лигада 7 та ўйин ўтказди. Тахминан ўн йил давомида иккинчи лига клубларида ўйнади, улардан энг машҳури „Волгоград-Стал“ (ҳозирги Ротор) клуби эди.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, турли клубларда мураббий сифатида ишлай бошлади. 1989-йилда „Зарафшон“ клубида мураббий лавозимини эгаллади. Кейинроқ „Актюбинец“ жамоаси ва Краснодар ўлкаси вакили — „Торпедо“ ва „Колос“ клубларида мураббий бўлди.

1994-йилда Толяттининг „Лада“ клуби мураббийлар штабига қўшилди. Унинг бошчилигида „Лада“ олий лигада 15 та ўйин ўтказган ва охирги ўринни эгаллаган. Кейинги мавсумда Тишченко жамоа мураббийлар штабида Виктор Антиховичнинг ёрдамчиси бўлди ва жамоани катта лигага қайтаришга муваффақ бўлди. 1996-йилда яна „Лада“ бош мураббийи лавозимини эгаллади, лекин жамоани олий лигада сақлаб қола олмади ва 1997-йил май ойида истеъфога чиқди[1].

1998-йил декабр ойида бир неча кун давомида „Кубан“ мураббийи бўлди. 2000-йилларнинг ўрталарида „Новороссийск-Черноморец“ ва „Сочи-04“ клубини бошқарган. Кейинчалик Юрий Сёмин қўл остида Москванинг „Локомотив“ ва Киевнинг „Динамо“сида маъмурий лавозимларда ишлаган. 2016-йилдан буён ҳозиргача „Локомотив“да ишлаб келмоқда[2].

Манбалар

  1. ↑ „Братья по несчастью“. 13-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июл 2017-йил.
  2. ↑ „«Евро-Футбол. Ру»: Виктор Тищенко возглавит селекционный отдел «Локомотива»“. 5-ноябр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июл 2017-йил.