Viktor Yeryomenko
Виктор Емелянович Ерёменко (1901.24.8, ҳозирги Украина, Николаев вилояти — 1962-йил, 6-сентябр, Тошкент) — агроном олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1956), профессор (1954). Краснодар қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1936). СоюзНИХИда илмий ходим, бўлим мудири (1942—54), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти умумий деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги мелиорацияси кафедраси мудири (1954—61), айни пайтда ЎзССР Қишлоқ хўжалиги вазири ўрин-босари (1954—56). Ерёменконинг илмий ишлари ғўза, беда ва б. экинлар агротехникаси масалаларига багишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |