Виктор Леонидович Зайсев (1966-йил 6-июнда туғилган, Тошкент) — совет ва ўзбек енгил атлетикачиси, спортчиси, найза улоқтириш бўйича мутахассис. 1988—1993-йилларда СССР, МДҲ ва Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоалари таркибида иштирок этган, Сиэтл шаҳрида ўтказилган ҳайрихоҳлик ўйинлари чемпиони, Европа чемпионатининг кумуш ва Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори, биринчи миллий аҳамиятга эга миллий чемпионатлари ғолиб ва совриндори, Барселонадаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Тошкентни ҳимоя қилган ва СССР халқаро тоифадаги спорт устаси.

Виктор Леонидович Зайсев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1966-йил 6-июн (1966-06-06) (60 ёш)
Тошкент, СССР
Спорт
Қайси спорт енгил атлетикачи
Спорт мукофотлари
Хайрихоҳлик ўйинлари
Олтин Сиетл 1990 найза
Европа чемпионати
Кумуш Сплит 1990 найза
Осоё ўйинлари
Бронза Хиросима 1994 найза

Таржимаи ҳол

Виктор Зайсев 1966-йил 6-июнда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида туғилади.

1980-йилда енгил атлетика билан Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган мураббий Шамил Мухамедович Капкаев қўл остида шуғулланади.

1986-йилда 75,20 метр натижа қайд этиб, спорт устаси ме’ёрини бажариб, СССР кубогини қўлга киритади.

Зайсев 1988-йилги мавсумда Таллиндаги СССР чемпионатида кумуш медални эгаллаган бўлса, Олмаотадаги мусобақаларда ўз фаолиятида илк марта 80 метрлик чизиқни босиб ўтди, найзани 81,94 метрга улоқтиради — бу маҳорати учун "СССР халқаро тоифадаги спорт устаси" фахрий унвони билан тақдирланган.

1989-йилда Адлерда СССР қишки чемпионатида ғолиб чиқади.

У 1990-йилда Адлерда ўтказилган СССР қишки чемпионатида кумуш медал совриндори бўлди ва Киевдаги СССР ёзги чемпионатида ғолиб чиқади. Виктор Совет терма жамоасида у бир нечабор йирик халқаро мусобақаларда иштирок этади: у барча рақибларидан ўзиб кетади ва Сиэтлдаги яхши ният ўйинларида олтин медални қўлга киритади, Сплитдаги Европа чемпионатида кумуш медал соҳиби ва бунда фақат британиялик Стив Баклига имкониятнибой беради.

Зайсев 1991-йилда Адлердаги СССР қишки чемпионатида ва Франкфуртдаги Европа кубогида иккинчи ўринни эгаллади — иккинчи марта у эркаклар ўртасидаги умумжамоа ҳисобида ҳам ғолиб чиқди. У Токиодаги жаҳон чемпионатидаги иштироки билан э’тироф этилди.

1992-йилда Москвада ўтказилган МДҲ чемпионатида 87,20 метрлик шахсий рекорди билан ғолиб бўлади (бугунги кунда бу натижа Ўзбекистоннинг миллий рекорди ҳисобланади), шу тариқа собиқ иттифоқ республикалари спортчилари билан Барселонадаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун ва сараланган босқичдан ўтиб, Бирлашган терма жамоага сафига қўшилади. Аммо ўйинларда у 79,12 метрга найза улоқтириб, финалга чиқа олмади[1] .

Совет Иттифоқи парчалангач, Зайсев Ўзбекистон терма жамоасида иштирок этади. Хуллас, 1993-йили Штутгартда ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилвди.

1994-йилда Хиросимадаги Осиё ўйинларига ташриф буюрди, у ердан бронза медалини олиб қайтади ва Санкт-Петербургдаги яхши ният ўйинларида иштирок этиб, олтинчи бўлади.

1995-йилда Жакартада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритади, Гётеборгдаги жаҳон чемпионатида ўз чиқишини намойиш этади[2] .

1997-йилда спорт фаолиятини якунлаш арафасида спиртли ичимликлар ва қонун билан боғлиқ муаммолари туфайли у Усоле-Сибирскдаги доимий яшаш жойига кўчиб ўтади[3].

Унинг ўғли Иван Зайсев ҳам таниқли найза улоқтирувчи, Осиё чемпиони, Лондон Олимпиадаси иштирокчиси саналади[4] .

Манбалар

  1. ↑ Виктор Заицев Олймпедиа.орг сайтидаги Олимпия статистикаси
  2. ↑ Виктор Заицев ИААФ веб-сайтидаги профил
  3. ↑ Ксения Рютина. „Чемпион Игр доброй воли забил до смерти собутыльника“. Байкал Инфо (2007=09-06). Қаралди: 2020-йил 9-сентябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Виктор Зайцев“. Федерация лёгкой атлетики Узбекистана. Қаралди: 2020-йил 9-сентябр.