Вилис Тенисович Лацис [1904. 29.4(12.5), Ринужи қишлоғи, ҳозирги Рига тумани — 1966.6.2, Рига] — Латвия халқ ёзувчиси (1947), давлат ва жамоат арбоби. Дастлабки асарлари — "Аёл" (1930) новелласи ва "Озодликка чиққан йиртқич" фантастик романи (1931). Романларида латиш халқининг ҳаёти акс эттирилган ("Қаноциз қушлар", трилогия, 1931 — 33; "Балиқчи ўғли", 1 — 2-китоб, 1933 — 34; "Бўрон", 1 — 3-китоб, 1945 —48). Л. "Янги қирғоқ сари" (1950—51), "Денгиз бўйидаги қишлоқ" (1954), "Момақалдирокдан сўнг" (1962) ва бошқа романлар муаллифи. "Бўрон" романи ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ас: Балиқчи ўғли, Роман, 1958; Ватанни қўмсаб, Т., 1961.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил