Виллис астрагали (лотинча: Астрагалус wиллисии) — бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи кўп йиллик ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Сурхондарё вилояти Кўҳитанг тизмасида жойлашган Қизилолма қишлоғининг шимолида, Каттаурчуқ теварагидаги ҳудудларда учрайди[1].

Виллис астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус wиллисии

Тавсифи

Бўйи қисқа 4—10 см пояси ёғон шохланган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз тизимига эга. Поясининг пастки қисмини ўтган йилгидан қолган барг бандлари ўраб туради. Баргларининг узунлиги 1,8 см, эллипссимон ёки чўзиқ наштарсимон шаклда, 4-10 мм узунликдаги майин ипаксимон қалин туклар билан қопланган. Гуллари икки жинсли. Гул поясининг узунлиги баргининг узунлигига тенг. Гултожибарглари бинафша рангда, ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси — дуккак мева. Дуккаги чўзиқ, узунлиги 8 мм, шакли қийшиқ ярим ой, кенглиги тахминан 4 мм, қалинлиги 5 мм, сийрак майда оқ туклар билан қопланган, икки ён томонидан сиқилган. Май ойида гуллаб меваси июнда пишади. Уруғи орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда асосан якка ҳолатда, баъзида арчазорлар орасида кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Сурхондарё вилояти Кўҳитанг тизмасида жойлашган Қизилолма қишлоғининг шимолида, Каттаурчуқ теварагидаги ҳудудларда тарқалган. Тоғнинг ўрта қисмидаги шағал тошли ёнбағирларда ва сийрак арчазорларда учрайди. Ўсимлик ўсиб турган ҳудудларда чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ўсимлик сони камайиб кетган. Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „ Астрагал Виллиса— Астрагалус wиллисии— Описание таксона — Плантариум“. 2015-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-май.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.