Вилояти фақиҳ (арабча: „وِلاَيَةُ ٱلْفَقِيهِ“‎‎ — фақиҳнинг ҳукмронлиги) — ислом ҳуқуқшунослиги асосида бошқариладиган давлат тузуми. Илк исломда бундай тушунча охир замон яқинлашганда амалга ошадиган энг адолатли ижтимоий тузумни англатган. Шиалик бу тушунча „яширинган имом махдий“нинг келиши ва адолат ўрнатиши ҳақидаги ғояга боғланган. 1979-йилдаги Эрон ислом инқилоби натижасида бу ғояни амалга ошириш, амалда имом зиммасига юклаш мумкинлиги ҳақидаги ақидалар вужудга келди. Эрон Ислом Республикасига 1989-йилгача раҳбарлик қилган оятуллоҳ алузмо Руҳуллоҳ Хумайний ана шундай вилояти фақиҳ раҳбари вазифасини бажарди, яъни у давлатнинг бирор лавозимида бўлмаса ҳам, амалда бутун Эрон ижтимоий ҳаётига раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда ҳам Эронда сайлаб қўйилган президент турмушнинг барча соҳаларида диний раҳбар билан маслаҳатлашиб фаолият кўрсатади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил