Вилюй (саха.: Бүлүү) — Шарқий Сибирнинг ғарбидаги дарё, Ленанинг чап ирмоғи. Ўрта Сибир ясситоғлигидан бошланиб Якуцк шимолдан 300 км ўтгач, Лена дарёсига қуйилади. Узунлиги - 2650 км, ҳавзасининг майдони - 454 минг км2. Юқори ва қуйи оқимлари кенг водийдан осойишта оқади. Вилюй қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1480 м3/сек. Октябрнинг ўрталаридан майнинг ўрталаригача музлаб ётади. Вилюйда қуйилиш еридан 1371 км масофада кема қатнайди. Чернишевский посёлкасида ГЕС ва сув омбори қурилган.

Вилюй
Тавсиф
Узунлиги 2 650
Майдони 454 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил