Vinil efirlar
Винил эфирлар - тўйинмаган оддий ва мураккаб эфирлар; оддийларининг формуласи СН2=СН—ОР, мураккабларининг формуласи СН,=СН— ОCОР, бу ерда Р — алкил радикал (СН3, С2Н. ва ҳоказо); В. э.нинг қуйи гомологлари рангсиз суюқлик, юқори гомологлари эса қаттиқ моддалардир. Сувда кам эрийди, органик эритувчиларга яхши аралашади. Саноатда В.э. спиртлар ва карбон кислоталарни калий гидроксид ёки калий алкоголятлари иштирокида ацетилен билан виниллаш усулида олинади. В. э. полимерлар олишда мономер, алкид смолалар, полистирол и. ч.да модификатор, нитроцеллюлоза олишда пластификатор, органик синтезда ярим маҳсулот, дон маҳсулотларини узоқ муддат сақлашда биологик жараён ингибитори сифатида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |