Винилиденхлорид, 1,1-дихлоретилен, CҲ2=CCл2 — рангсиз суюқлик; ҳиди хлороформ ҳидига ўхшаб кетади. Молар массаси 96,94; қайнаш ҳарорати 31,7°, зичлиги 1212 кг/м3. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Ҳавода ўз-ўзидан полимерланади, шунинг учун ингибиторлар, масалан, гидрохинон иштирокида сақланади. 1,1,2-трихлоретанни дегидрохлорлаш йўли билан олинади. Винилиденхлорид сополимерлар, поливинилиденхлорид, метилхлороформ ва бошқа органик бирикмалар ишлаб чиқаришда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил