Винилхлорид, CҲ2=CҲCл — монохлоретилен, рангсиз газ. Молар массаси 62,50; қайнаш ҳарорати — 13,8°, суюқланиш ҳарорати —158,4°, зичлиги 983 кг/м3 (15°да). Хлороформ, дихлоретан ва эфирда яхши, сувда ёмон эрийди. Винилхлорид дигалоидли ҳосилалардан бир молекула водород галогенидни тортиб олиш ва ацетилен углеводородларига бир молекула водород галогенид бириктириш йўли билан олинади. Винилхлорид асосан поливинилхлорид, турли сополимерлар, винилиденхлорид ва метилхлороформ ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил