Виннипег, Уиннипег (индейсларнинг кри қабиласи тилида — лойқа сув) — Канаданинг жан.даги оқар кўл. Денгиз сатҳидан 217 м баландликда жойлашган. Майд. 24,3 минг км2. Чуқ. 28 м гача. Узунлиги 442 км, эни 100 км. Со-ҳиллари паст ва ботқрклик. В.га Саскачеван, Ред-Ривер ва б. бир неча дарёлар қуйилади, ундан Нелсон дарёси оқиб чиқади. ноябрдан апрелгача музлайди. В. қад. Агассис кўлининг қолдиғи. Кўлда кема қатнайди, балиқ овланади. В. соҳилида провинсиал Уайцҳелл парки (орнитологик буюртма қўриқхонаси билан) бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил