Vinnitsa viloyati
Винница вилояти (украинча: Вінницька область) — Украина таркибидаги вилоят. 1932 йил 27 февралда тузилган. Майдон 26,5 минг км2. Аҳолиси 194,6 минг киши (1999), 25 туманга бўлинган, 10 шаҳар, 29 шаҳарча бор. Жанубида Молдова Республикаси билан чегарадош. Маркази — Винница шаҳри.
|
| |||
| Вилоят | |||
|---|---|---|---|
| Таркибида | 27 туман, 18 шаҳар, 29 штқ, 1466 қишлоқ | ||
| Маъмурий маркази | Винница | ||
| Йирик шаҳари | Винница | ||
| Бошқа йирик шаҳарлари | Жмеринка, Могилев-Подолск, Хмелник | ||
| Асос солинган санаси | 1932 йил 27-феврал | ||
| Вилоят давлат маъмурийтининг бошлиғи | Иван Мовчан | ||
| Аҳоли (2013) |
| ||
| Зичлиги | 61,07 киши./км² | ||
| Миллатлар таркиби | украинлар | ||
| Майдони | 26 513 км² (4,39 %, 12-ўрин) | ||
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
368 м | ||
| Вақт минтақаси | Андоза:ЭЭТ | ||
| Код ИСО 3166-2 | УА-05 | ||
| Телефон коди | +380 43 | ||
| Почта индекси | 21ххх, 22ххх, 23ххх, 24ххх | ||
| Интернет домени | .винниcа.уа, .вн.уа | ||
| Автомобил рақами коди | АБ | ||
| Расмий сайти | ҳттп://www.вин.гов.уа | ||
| Харитада | |||
|
| |||
|
| |||
| 48.93°0′0″Н 28.69°0′0″Э / 48.93000°Н 28.69000°Э{{#cоординатес:}}: инвалид латитуде | |||
Вилоят ҳудудининг аксари қисми Подолия ва Днепр бўйи қирларида жойлашган. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси — 4, −6", июлники 18,8-20,5°. Йилига 500- 550 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 200 кун. Винница вилоятидан Жанубий Буг, Днепр оқиб ўтади. Тупроғи асосан қоратупроқ ва сур тупроқ. Ҳудудининг 12,6% ўрмон. Елик, бўри, тулки, ўрмон сувсари, олмахон, қуён, кемирувчилар, дарё қирғоқдарида қундуз, ўрдак, ғоз яшайди. Асосий аҳолиси — украинлар (92% га яқин); шунингдек рус, яҳудий, поляк ва бошқалр ҳам яшайди.
Винница вилояти Украинанинг асосий қанд лавлаги экиладиган ва шакарқанд саноати ривожланган раёнларидан бири. Саноати қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. 40 га яқин шакарқанд заводи, 10 дан зиёд спирт заводи, йирик консерва заводлари ва комбинатлари ишлаб турибди. Гўшт ва сут саноати катта ўрин эгаллайди. Машинасозлик ва металлсозлик саноати корхоналарида асосан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатлари учун машина ва ускуналар ишлаб чиқарилади. Қурилиш материаллари саноати маҳаллий каолин (Глуховеск), гранит ва бошқалар қазилмаларни ишлайди. Винницада фосфат ўғити комбинати бор. Поябзал, тикувчилик фабрикалари ишлаб турибди.
Қишлоқ хўжалиги лавлагикорлик-ғаллачилик ҳамда гўшт-сут чорвачилигига ихтисослашган. Ғалла экинларидан кузги буғдой, дон-дуккаклилар, маккажўхори экилади. Шунингдек сули, тариқ, гречиха, кунгабоқар, картошка, тамаки, емхашак экинларидан беда, йўнғичка етиштирилади. Боғдорчилик ва Днестр дарёси бўйида токчилик ривожланган.
Чорвачиликда сут-гўшт қорамолчилиги ва чўчқачилик етакчи ўринда. Паррандачилик, ҳовуз балиқчилиги ва асаларичилик ривожланган. Темир йўл узунлиги қарийб 1200 км. Муҳим темир йўл йўналишлари: Киев — Одесса, Киев — Лвов. Хўжалик юкларининг асосий қисми темир йўл ва автомобил транспортида ташилади. Жанубий Буг ва Днестр дарёларида кема қатнайди. Винницада аэропорт бор.[2]
Манбалар
- ↑ Численность населения на 1 декабря 2013 года и средняя за январь — ноябрь 2013 года
- ↑ "Винница вилояти" ЎзМЕ. В-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |