Вино тоши, C4Н5О6К - туз, калий гидротартрат. Узум шарбатида бўлади. Мусаллас тайёрлашда узумни бижғитиш пайтида ажралиб, ачитқи билан аралаш чўкиб қолади. В. т.дан вино кислота олинади. Тўқимачиликда, нон ёпишда ва б. соҳаларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил