Винт чизиқ — доиравий силиндр ёки доиравий конус сиртида ётган ва уларнинг ҳамма ясовчилар билан тенг бурчаклар ҳосил қиладиган спиралсимон, фазовий эгри чизиқ. Силиндр ёки конуснинг ясовчиси бўйлаб илгарилама текис ҳаракат қилган нуқта ҳам В. ч. чизади. Ясовчининг соат мили ёки унга тескари йўналишда ҳаракат қилишига қараб, ўнақай ёки чапақай В. ч. ҳосил бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил