Винт сирт — қўзғалмас ўқ атрофида ўзгармас бурчак тезлик билан айланувчи ва айни вақтда шу ўқ бўйлаб ўзгармас тезлик билан илгарилама ҳаракатланувчи текис чизиқ ҳосил қиладиган сирт. Ҳаракат қилувчи текис чизиқ тўғрн чизиқ бўлса, у чизган В. с. геликоид дейилади. Хусусий ҳолда ҳаракатланувчи тўғри чизиқ ўқни тўғри бурчак остида кесса, тўғри геликоид ҳосил бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил