Винтли бирикма- деталлар бир-бирига винт ёрдамида бириктириладиган резбали бирикма. В.б.нинг болтли бирикмадан фарқи шуки, бунда гайкага ҳожат бўлмайди, чунки бириктириладиган деталнинг ўзи ички резбали, винт эса ташқи резбали бўлади. В.б. ажралувчан бирикмалар жумласига киради: винтли отвертка ёрдамида тескарига бураб бўшатиб, деталларни бир-биридан ажратиб олиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил