Винтли конвеер (шнек) - сочилувчан юкларни (мас., донни) горизонтал ва қия текисликда яқин масофага узлуксиз ташийдиган қурилма. Иш органиновда жойлашган винт. Ҳаракатлантириш механизми ёрдамида винт айланганда юк нов бўйлаб силжийди. Винтли конвеер қурилишда (семент ва бошқалар), электр ст-яларида (кўмир кукуни ва бошқалар), кимё саноати ва бошқа тармоқларда чангийдиган, заҳарли ва бошқа материалларни ташишда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил