Фаирей ФБ-1 Гйродйне

Винтокрил (нем. Геwинде — резба ва рус. крило — қанот), винт-қанотли учиш аппарати — вертолётга ўхшаб тикка кўтарила ва қўна оладиган, самолётга ўхшаб уча оладиган учиш аппарати. Унда кўтариш кучини бир ёки иккита винт ва қанотдан иборат кўтариш тизими вужудга келтиради. Кўтарилиш ва қўнишда В. худди вертолёт каби, илгарига учишда эса самолётга ўхшаб бошқарилади. В.да турбовинтли двигател ишлатилади. В.нинг тезлиги — 500—600 км/соат, 20 т гача юк кўтара олади. В. ҳарбий мақсадларда, халқ хўжалигида (асосан, юк ташишда) чекланган кўламда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил