Vintsimon harakat
Винцимон ҳаракат - қаттиқ жисмнинг муайян тезлик 0 даги тўғри чизиқли илгарилама ҳаракати ҳамда ўша тезликка параллел аа, ўқ атрофида о бурчак тезлик билан айланма ҳаракати йипшдисидан ташкил топган мураккаб ҳаракати аа, ўқнинг йўналиши ўзгаришсиз қолганда В.ҳ. қилувчи жисмни механикада винт (бурама), аа, ўқни эса винт ўқи дейилади. Жисмнинг шу винт ўқида ётган исталган нуқтаси винт бир марта тўлиқ айланганда ўтадиган масофасини винт қадами А, катталик Р=д/ш ни винт параметри дейилади. й) векторнинг учи томонидан қараганда жисм ҳаракати соат мили ҳаракати йўналишига тескари бўлса, $ ва ш векторлар бир томонга йўналган ҳолда винтни ўнақай винт, турли томонга йўналган ҳолда эса чапақай винт дейилади. Р кўрсаткич доимий бўлганда, винт қадами ҳ=2нд/а> ҳам доимий бўлади. Қаттиқ жисмнинг ҳар қандай мураккаб ҳаракатини умумий ҳолда элементар ёки оний В.ҳ.лардан ташкил топган деб ҳисоблаш мумкин. В.ҳ. винтли конвеер, винтли насос ва б. винтли қурилмаларда амалга ошади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |