Vir kishmishi
Вир кишмиши - эртапишар хўраки, майизбоп узум нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик институтида Бабари ва Қора кишмиш навларини ўзаро чатиштириб чиқарилган. Тупи кучли ўсади. Гули икки жинсли. Барги катта (бўйи ва эни 20—22 см), тўгарак, беш бўлакчали, ўртача кертикли, тўқ яшил, туксиз, чети арра тишли. Узум боши ўртача силиндр-конуссимон, банди калта, ўртача тиғиз, оғирлиги 350—360 г . Ғужуми ўртача, тухумсимон шаклда, яшилсимон сариқ, этдор, сершира, уруғи йўқ, пўсти юпқа. Август ўрталарида пишади. Таркибидаги қанд 23—25%. Ҳосилдорлиги 200—250 с/га. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўстирилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |