Vird
Вирд (араб.الورد-ибодат вақти номи) - тарк қилмай доим бажариб туриладиган вазифа, дуо. Тасаввуфда шайх ва муридларнинг кундалик ўқиб юришлари учун зарур бўлган Қур’они карим тиловати, зикр, тасбеҳ ўгириш, дуо ва салавотлар вирд ҳисобланади.
Вирдларнинг кўплиги аврод, дейилади. Вирдларни адо этишнинг энг афзал вақти - тун, энг афзал жойи - уй ҳисобланади.
Суфийлар вирдни уч турга ажратган улар доимий-кундалик, кўнгилли бажариладиган ва қалбий вирдлар.
Шимолий Кавказ минтақасида тариқатларнинг кичик ҳалқаларини «вирд» деб аташ кенг тарқалган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.