Virginiya orollari
Виргиния ороллари – Вест-Индиядаги (100 га яқин) майда ороллар. Буюк Британия (майдони 153,4 км2, аҳолиси 48 минг киши, 2023; маъмурий маркази – Род-Таун шаҳри) ва АҚСҲ (майдони 355 км2, аҳолиси 204 минг киши, 2023; маъмурий маркази – Шарлотта-Амалия шаҳри) мулки. Аҳолиси негр ва мулатлар. Виргиния ороллари неоген даври оҳактошларидан тузилган, релефи текислик. Виргиния оролларида тоғ ҳосил бўлиш жараёни давом этмоқда. Энг баланд жойи 543 м. Иқлими иссиқ ва нам тропик иқлим. Йиллик ёғин 1200 мм. Тез-тез бўрон бўлиб туради. Доим яшил ўрмонлар бор. Аҳоли шакарқамиш ўстириш, сабзавотчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Нефтни қайта ишловчи, алюминий, соат, ром, шакарқанд ишлаб чиқариш корхоналари бор. Четга шакарқанд, ром, ситрус мевалари ва чорва моллари чикарилади. Туризм ривожланган. Виргиния оролларини 1493-йилда Х. Колумб кашф этган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |