Вирилизм (юнонча: „вирилис“ — эркакка хос) — аёлларда эркакларга хос иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлиши; эндокрин касаллик. Бунда соқол, мўйлов ўсиши, овоз дўриллаши, скелет мускулларининг жадал ривожланиши ва бошқала кузатилади. Буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг ҳамда гипофиз олдинги бўлаги функсиясининг бузилиши ва турли касалликлар туфайли тухумдонда юзага келган ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Бунда тухумдон фаолияти сусаяди, жинсий аъзолар ва кўкрак безлари кичраяди, ҳайз кўриш издан чиқади. Вирилизмни эндокринолог врач консерватив йўл билан даволайди. Айрим ҳолларда жарроҳлик усули қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил