Virogeniya
Вирогения (вируслар ва юн. гениа — яратиш, келиб чиқиш) — вирус билан ҳужайранинг ўзаро муносабати. Бунда вирус геноми ҳужайра хромосомасига кириб олади. В.да вирус ўз-ўзидан репродуксия қилинмайди, балки вируснинг нуклеин кислотаси хўжайин ҳужайраси ДНК си билан бирга репликацияланади. В.га сабаб бўладиган вируслар меъёрдаги вируслар дейилади. Уларга лизогения пайдо қиладиган бактериофаглар ва онкоген вируслар киради. Онкоген вируслар билан зарарланган ҳужайраларда ирсий ўзгаришлар рўй беради, бу ўзгаришлар туфайли хўжайин ҳужайраси чексиз бўлади ва бўлинади. Трансформацияланган ҳужайраларда вирус геноми вирус ДНК си шаклида бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |