Виртуал зарралар (майдонларнинг квант назариясида) — қисқа вақт Д давомида мавжуд бўлувчи оралиқ ҳолатдаги зарралар. Улар худди реал зарралар каби квант сонларспин, электр ҳамда барион зарядлар ва б. га эга бўлса ҳам, ушбу зарралар учун энергияси Е, импулси р ва массаси т орасидаги (реал зарралар учун ўринли бўлган) одатдаги боғланиш бажарилмайди: Эҳ^пВ+м^4. Бундай бузилиш ҳолатининг мавжудлиги В. з. энергияси ва уларнинг мавжуд бўлиш вақти Д/ орасидаги квант ноаниқликлар муносабати Ат~ҳ/Э (бунда ҳ — Планк доимийси)дан келиб чиқади. В. з.нинг яшаш умри жуда қисқа бўлганлиги учун, бу ҳол ўз навбатида В. з.ни тажрибада қайд қилишга халақит беради, шунинг учун ҳам В.з. оралиқ вазиятларда мавжуд бўлади. В. з. ўзаро таъсирнинг ташувчилари воситаларидир. Мас., иккита электроннинг ўзаро таъсири бир электроннинг виртуал фотонни чиқариши ва иккинчи электрон томонидан унинг ютилишидан иборатдир. Юқори энергияли адронлар бир-бирлари билан В. з. мажмуаси воситасида таъсирлашадилар. Ушбу ўзаро таъсир пайтида В. з. ютилиши ва чиқарилиши импулс ва энергия орасидаги боғланишнинг бузилишисиз юз бермайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил