Виртуоз (лот. виртус — жасорат, истеъдод) — ўз санъатининг ижро техникасини мукаммал эгаллаган (туб маънода — ижровий қийинчиликларни моҳирона енга оладиган) санъаткор (созанда, хонанда ва б.). В. атамаси Европада ХВИИИ асрдан маълум. Фортепиано мусиқасида Ф. Лист, скрипка ижрочилигида Н. Паганини, хонандаликда белканто усталари В. сифатида танилган. Шарқ мусиқа маданиятида ижровий имкониятлари ниҳоятда кенг бўлган Мунир Башир (Ироқ), Рави Шанкар (Ҳиндистон), Умм Кулсум (Миср), Бисмиллохон (Покистон) ва б., Ўзбекистонда Ус т а Олим Комилов, Домла Ҳалим Ибодов, М. Қориёқубов, Ф. Содиқов, Т. Алиматов, А. Исмоипов, А. Абдурашидов каби катор созанда ҳамда ҳофизлар ўзининг юксак ижрочилик маҳорати билан шуҳрат қозонган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил