Virusli granulyoz
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Вирусли гранулёз - ҳашаротлар, айниқса капалакларнинг вирусли касаллиги. Касалликни Берголдиавирус туркумига мансуб вирус қўзғатади. Касаллик тўқима хужайраларидаги вируснинг таркибий қисми-гранула ёки доначаларнинг бўлиши (ташқи кўринишидан бактериялар спорасига ўхшайди) билан аниқланади. Кузги тунлам В. г .и "сохта сариқ" деб номланади ва у кўринишидан ипак қуртининг сариқ касаллигига жуда ўхшайди. Кузги тунлам барча ривожланиш даврида В. г . билан зарарланади. Инфексия зараркунанда организмига овқат билан бирга киради. В. г .дан микробиологик ҳимоя усулида фойдаланилади.
Гранулёз вируси асосида вирин-ОС препарати (ипак қурти учун безиён) ишлаб чиқилган. Препаратни озиқланиш даврида кузги тунламга қарши қўллаш мумкин. Зараркунандани 80—90% гача нобуд қилади. Титри 1 г да 4 млрд. гранула бўлган суспензия экинларга пуркалади. Суспензия сарф нормаси 100 г/га; иш суюқлиги 200 л/га.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |