Viskoza
Вискоза (лотинча: висcосус — ёпишқоқ), селлюлоза ксантогенати — селлюлозани ўювчи натрий (НаОҲ) эритмаси ва углерод сулфид билан ишлаб олинадиган модда. Тоза В. оч сариқ, гоҳо қўнғир ва тўқ яшил рангда бўлади. В. эритмасининг зичлиги 20°да 1120 кг/м3. Таркиби: 7—10% селлюлоза ксантогенати, 5,7% ўювчи натрий, 82—85% сув. 1 кг тола олиш учун 12– 14 кг В. эритмаси сарфланади. В. олиш учун селлюлоза ксантогенати ишқор эритмасига қўшиб аралаштирилгач, совитилади ва филтрлаб бир оз вакуумда сақланади. Бунда унинг таркибидаги ҳаво пуфакчалари чиқиб кетади. В.дан олинадиган толаларнинг хоссасини яхшилаш учун унга пигментлар, бўёқлар, карбонатлар ва б. бирикмалар қўшилади. В.га сирт фаол моддалар (аминлар, аминофенол ва полиэтилен-оксид)нинг қўшилиши ундан тола ҳосил бўлишини осонлаштиради. В.дан сунъий ипак, газлама, плёнка ва б. ишлаб чиқаришда фойдаланилади (қаранг Вискоза толалар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |