Вискозиметрия - физиканинг қовушоқликни ўлчаш билан шуғулланадиган бўлими. Газ ва суюқликларнинг қовушоқлигини паст ва юқори температуралар ҳамда босимли шароитларда ўлчашга тўғри келади. Масалан, суюлтирилган газлар, эритилган металлар, юқори босимли сув буг'и ва бошқанинг қовушоқлигини ўлчаш анча мураккаб. В. ана шундай шароитларда қовушоқликни ўлчаш масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланади. Қовушоқликни ўлчашнинг 4 асосий усули: капилляр, ротацион, шарчали ва ултратовуш усуллари кенг тарқалган. Буларнинг иши тегишлича Пуазейл қонуни, Стоке қонуни ва ўқдош силиндрлар орасида суюқликнинг оқиш қонуниятларига асосланган (қаранг Вискозиметр).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил